Колумбияда қулаб тушган, бортида 81 киши бўлган самолётга оид фотосуратлар эълон қилинди.
Суратлар 360 Radio Colombia радиостанцияси томонидан тақдим этилган.


Бундан олдинги хабарларда маҳаллий шифохонага ҳалокатдан омон қолган 6 киши келтирилгани айтилганди.
29 ноябрга ўтар кечаси Боливиядан Колумбияга учиб келаётган ва бортида 81 нафар йўловчи бўлган самолёт қулади. Йўловчилар орасида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби футболчилари бўлган.
«Шапекоэнсе» футболчилари 1 декабрь куни Копа Судамерикано мусобақаси доирасида «Атлетико Насьональ» клубига қарши майдонга тушиши керак бўлган.
















