Жаҳон | 11:46 / 30.11.2016
5070
1 дақиқада ўқилади

Никарагуа президенти АҚШнинг Кубага қарши блокадасини инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолади

Фото: © РИА Новости

Никарагуа президенти Даниэль Ортега маълум қилдики, АҚШнинг Кубани блокада қилиш бўйича юритган сиёсати Ҳаага судида кўриб чиқилиши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Бу блокада айнан инсониятга қарши жиноятдир, бу ишни Халқаро жиноий судда кўриб чиқиш керак», — деган Ортега Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро билан Ҳаванадаги хайрлашув маросими вақтида қилган чиқишида.

Бундан аввалроқ, АҚШ илк марта Куба блокадасини бекор қилиш бўйича резолюцияга қарши овоз бермагани маълум бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид