Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШни ядро битими бандларини бузишда айблади
Эрон ТИВнинг баёнот беришича, АҚШнинг Теҳронга нисбатан санкцияларни узайтиришга қарор қилиши Эрон ядро дастури бўйича келишувни бузади, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.
"АҚШ Конгресси томонидан жазо чораларини узайтириш келишув бандларини бузиш ҳисобланади. Биз бу ҳақда битим ижросини кузатувчи Эрон қўмитасига маълум қиламиз", — деган Эрон ТИВ расимй вакили Баҳром Қосимий.
АҚШ Сенати 1 декабрда ўтказган мажлисида Эронга нисбатан санкцияларни яна 10 йилга узайтириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Сенаторларнинг аксарияти ҳужжатни маъқуллаган.
Бундан аввалроқ, Конгресс Вакиллар палатаси санкцияларни узайтиришни қарийб бир овоздан маъқуллаган эди. Бу президент Барак Обаманинг 1979 йилда Эронга нисбатан жорий қилинган санкциясини яна бир йилга узайтириш қарорининг узвий давоми бўлди, дейиш мумкин.
Аммо, конгрессменлар чеклов чораларининг узоқроқ муддатини ёқлашди. Энди ҳужжат, Обамага юборилади ва у 20 январгача бўлган муддатда қонунни имзолайди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026