Спорт | 15:46 / 02.12.2016
5492
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спорт мусобақалари ташкиллаштирмоқда

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг декабрь ойида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан махсус мактаб интернатларида паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида спорт мусобақалари ташкиллаштирмоқда. 

Шулар жумласидан 1 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 102-махсус мактаб интернатида волейбол, стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100дан ортиқ болалар иштирок этди.

Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Мавзуга оид