Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ: Ўзбекистондаги президентлик сайлови ошкора ва демократик тамойиллар асосида бўлиб ўтди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси президентлиги учун ўтказилган навбатдан ташқари сайловларда кузатувчилик қилган миссияси раҳбари сайлов хусусида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистондаги президентлик сайлови очиқ, демократик бўлган ва барча халқаро меъёрларга мос тарзда ўтказилган. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси раҳбари, ташкилот бош котиби Рашид Алимов шундай баёнот берган.
"Ўзбекистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар очиқ, демократик руҳда, миллий қонунчилик ва халқаро меъёрларга мос равишда бўлиб ўтди", — деган Алимов. Унинг маълум қилишича, овоз бериш куни миссия аъзолари Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 181 та сайлов участкасига борган.
"Уларнинг барчасида ходимларнинг юқори малакаси ҳамда аҳоли фаоллигини қайд этдик", — дея таъкидлаган ШҲТ бош котиби.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:20 / 20.05.2026