Washington Times: Дональд Трамп ва янги мудофаа вазири ўртасида жиддий можаро юз бериши мумкин
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва у томонидан мудофаа вазири лавозимига таклиф этилган Жеймс Мэттис Россия президенти Владимир Путин туфайли ўзаро баҳсга киришишлари мумкин. Уларнинг ҳар иккиси ҳам “Россия президентига нисбатан бир-биридан кескин фарқ қилувчи қарашга эга”. Бу ҳақда Американинг The Washington Times нашри хабар берди.
Мақолада айтилишича, Россия билан муносабатларни қай йўсинда олиб бориш турли сиёсий баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.
Дональд Трамп Владимир Путинни кўп ҳолларда мақтаб, унда кучли етакчини кўриши ҳақида айтиб ўтган. Денгиз пиёда қўшинлари генерали Жеймс Мэттис эса жаҳонга энг катта хавф “айнан Россиядан келади”, деган фикрда.
Шунингдек, янги мудофаа вазири Россия билан вазият анча жиддий эканини ҳам маълум қилган.
Бундан ташқари, генерал Владимир Путиннинг ҳаракатларини “аҳмоқона” деб баҳолаб, “барча қоидаларни бузиши” ҳақида ҳам айтиб ўтган. Мэттис Кремль АҚШга жиддий зарар етказиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.
Шу билан бир қаторда, Американинг янги президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида Россия билан яқинлашишга тайёр экани ҳақида бир неча бора маълум қилган.
Бир неча халқаро сиёсатшуносларнинг фикрича, Америка элитасидаги парчаланиш анча аввал бошланган бўлиб, жараён Трампнинг ғалабасидан сўнг яққол намоён бўлган.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024