Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 10та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси дарвоза соҳасига аниқ зарбалар бўйича ҳам етакчи бўлди. У 13 марта аниқ зарба йўллаган.
Бу борада иккинчи натижани Карим Бензема («Реал») Анхель Ди Мария ва Эдинсон Кавани (иккиси ПСЖ») бўлишиб олди - 11та зарба.
Кейинги натижаларни Криштиану Роналду, Янник Феррейра-Карраско, Пьер-Эмерик Обамейянг ва Илкай Гундўған қайд этди - 10тадан зарба.
Дарвоза соҳасига энг кўп ноаниқ зарба берган футболчи Криштиану Роналду бўлди - 14 марта (10та аниқ зарбадан 2 гол урган). Кейин Роберт Левандовски (11), Эдинсон Кавани, Гарет Бэйл ва Деле Алли (учаласи - 10). Месси 7 марта ноаниқ зарба берган.
Ҳаммадан кўп Роналду ва Сон Хин Миннинг зарбалари тўсилган - 9 мартадан. Мессининг 3та зарбаси ҳимоячилар ёки дарвозабон томонидан тўсиб қўйилган.
Дарвоза тўсини ва устунини ҳаммадан ҳам кўп Левандовски нишонга олган - 3 марта. Унинг ортидан Роналду, Кристиан Пулишич, Корентен Толиссо, Костас Митрўғли ва Тиаго Силва ўрин олган (барчаси - 2тадан).












