Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Фото: Ўзпахтасаноатэкспорт
“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашни янада кучайтириш мақсадида Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилганди. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда компания расмий сайтида “Онлайн қабул”, “Фуқаролар мурожаати”, “Савол-жавоб” каби рукнлар ташкил этилди. Бу ҳақда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ишлар самарадорлиги янада ошириш мақсадида холдинг компания бошқаруви раиси А.Камаловнинг виртуал қабулхонаси очилди. Энди фермерлар, тадбиркорлар ва тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар жойлардаги соҳага оид масалалар юзасидан саволларни тўғридан-тўғри компания раисининг www.rais.uzpse.uz порталига йўллашлари мумкин.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
12:14 / 11.01.2024
Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди
11:03 / 12.07.2023
Давлат мулки объектлари билан савдо ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар портали ишга туширилади
15:33 / 04.03.2023