Жаҳон | 00:08 / 13.12.2016
10124
1 дақиқада ўқилади

Меркель: Хитойга нисбатан аввалги сиёсатни давом эттирамиз

Фото: © AFP

Германиянинг ХХРга нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолади, деб маълум қилди ГФР канцлери Ангела Меркель Берлиндаги матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Тайвань билан муносабатлар ҳақидаги фикрларига қарамай юз беради.

“Биз Хитойга нисбатан аввалги сиёсатни давом эттирамиз (“ягона Хитой” сиёсати) ва ўз позицияларимизни ўзгартирмаймиз”, - дея айтиб ўтди канцлер.

Аввалроқ, Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Пекин Тайвань билан муносабатларда ўз таъсирини ўтказишига имкон бермаслигини маълум қилганди. У АҚШ нима учун “ягона Хитой” сиёсатига амал қилиши кераклигини тушунмаслигини ҳам айтиб ўтди. 

ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан эса бунга жавобан “жиддий ташвишда” эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, “ягона Хитой сиёсати” принципи икки мамлакат муносабатлари ривожидаги сиёсий асосдир.
 

Мавзуга оид