Жамият | 10:10 / 13.12.2016
7244
1 дақиқада ўқилади

Миллиардер Билл Гейтс Трамп билан суҳбатлашди

Microsoft асосчиси, миллиардер ва саховатпеша Билл Гейтс АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан суҳбати чоғида ҳаётнинг турли соҳаларига янгиланишларни киритишнинг муҳимлиги хусусида сўзлаб берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, суҳбат давомида “гўшакнинг нариги тарафида” иқлим ўзгариши билан курашга катта ҳисса қўшган, бошқасида эса – бу ўзгаришни ўйлаб топилган нарса, деб баҳоловчи инсон бўлган.

Суҳбат деярли икки ҳафта аввал ўтказилиб, саккиз дақиқа давом этган.

“Мен гапирган нарсаларнинг энг муҳими бу янгиланишларни нафақат энергетика, балки тиббиёт ва таълим жараёнига ҳам татбиқ этиш эди. Шунингдек, мен бу (шундай технологияларни ривожлантириш) американинг етакчилиги учун катта ўрин тутишини ҳам айтиб ўтдим”, - деган Гейтс.
 

Мавзуга оид