Жаҳон | 16:02 / 13.12.2016
6383
2 дақиқада ўқилади

NASA ўзгача юлдуз суратини чоп этди

NASA томонидан чоп этилган Пегас юлдузлар туркумидаги икки LL юлдуз тасвири илмий доираларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир қатор экспертлар суратдаги спираль — спираль галактика ёки туманлик эканини таъкидлашди. Физик ва илм-фан тарғиботчиси Фил Плейт бу спиралнинг қандай пайдо бўлганига изоҳ берди. РИА "Новости" шу ҳақида маълум қилди. 

LL ёхуд AFGL 3068 – Ердан 3 минг ёруғлик йил масофасида жойлашган Пегас юлдузлар туркумидаги иккиламчи юлдуз тизими. У 2010 йилда «Хаббл» расадхонасида кашф қилинган.

Иккиламчи юлдуз тўғри спираль шаклидаги янги пайдо бўлган сайёравий  туманлик ичида жойлашган. LL таркибига қизил гигантга айланган Қуёшнинг йирик эски аналоги ва ҳали ёқилғи захираларини тугалланмаган нисбатан майда юлдуз киради. 

LL юлдузи қизил гигантга айланиш жараёнида катталашди ва коинотга маълум бир миқдордаги материяларни чиқара бошлади. Ундан ёруғликни деярли ўтказмайдиган газ-чанг пилласи шаклланди.

Иккинчи юлдузнинг айланиши ҳисобига материя спиралсимон шаклга кирган. Майда юлдузнинг каттаси атрофидаги ҳар бир ҳаракати янги спираль айланасини ҳосил қилади. Айланалар сони мазкур тизимнинг атиги 4 минг йил аввал шаклланганлигидан далолат беради. 

Назарий жиҳатдан олиб қараганда, «Хаббл» суратларида спираль пайдо бўлиши керак эмасди, чунки икки юлдуз атрофидаги чанг ва газ ёруғликни тўсади. Ҳойнаҳой, галактиканинг фон ёруғлиги объектни нур билан  таъминлаган - шу туфайли Сомон йўли марказига яқин жойлашган спиралнинг ўнг томони яхшироқ кўринган. 

Мавзуга оид