Амстердам суди скифлар олтинини топшириш масаласида қарор чиқарди
Нидерландиянинг Амстердам шаҳри суди скиф олтин ёдгорликлари тўпламини Украинага топшириш юзасидан қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги. Улар Қрим яримороли Россия таркибига қабул қилинмасдан аввал, Қрим музейидан ижарага олинган.
Агентликка кўра, маҳкама ўз қарорини қабул қилишда Қрим мамлакат эмаслигига жиддий эътибор берган. Шу билан у санъат асарларига бўлган ҳуқуқини даъво қила олмайди. Шундай қилиб, қимматбаҳо асори-атиқалар Украинага қайтарилгач, унинг кимга тегишли эканини Украина суди ҳал қилади.
Скиф олтинлари тўплами 2014 йил февраль ойи бошларида Қримдан олиб чиқилган эди. Уни Амстердамдаги Аллард Пирсон археология музейидаги кўргазмада намойиш қилишганди. Тўпламда 2 мингга яқин, шу жумладан, дунёда ўхшаши йўқ ёдгорлик ашёлари бор.
Узоқ давом этган музокараларда, Қрим музейлари суд орқали Нидерландиядаги музей шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажаришни талаб қилиб келишди. Амстердам округ суди ушбу ишни октябрь ойида кўриб чиқди.
Қрим раҳбари Сергей Аксенов ўз навбатида, агар суд Украинага ёнбосса, Қрим республикаси скиф олтинлари тўплами учун курашни давом эттиришини айтганди.
Мавзуга оид
11:29
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024