Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Samsung Galaxy C7 Pro смартфони сурати тарқалди
Samsung компанияси 2017 йилнинг бошида янги Galaxy C Pro смартфонларини тақдим этишни режалаштирмоқда. “Ўртача” модель бўлган Galaxy C7 Pro’нинг суратлари тармоқда пайдо бўлди, деб хабар берди GSMArena.
Samsung Galaxy C7 Pro компания ассортиментида ўртача хусусиятга эга бўлган модель ўрнини эгаллаши кутилмоқда. У афтидан январда тақдим этилади. Нархлар борасидаги маълумотлар ҳам ҳозирча ошкор этилмаган.

Хабарларга кўра, Galaxy C7 Pro 5,7 дюймли, Full HD экранига эга бўлиб, оператив хотираси 4 ГБ’ни ташкил қилади. Ускунанинг асосий камераси – 16 МП, доимий хотираси эса 64 ГБ’га тенг бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
18:01 / 15.04.2026
Ўзбекистонга смартфон ва ноутбуклар импортининг янгича канали очилади
22:37 / 29.03.2026
Xiaomi янги арзон смартфонини тақдим этди
15:00 / 10.03.2026