12:05 / 17.12.2016
9282

Тожикистон коммунистлари етакчиси Исмоил Талбаков ҳаётдан кўз юмди

Фото: Google image

Тожикистон Коммунистик партияси раҳбари, мамлакат парламентининг собиқ депутати Исмоил Талбаков 62 ёшида вафот этган. Бу ҳақда Avesta агентлиги хабар қилмоқда. 

Сиёсатчининг яқинлари маълум қилишича, Талбаков ҳеч қандай хасталикдан азият чекмаган. У ўлимидан аввал бош оғриғидан шикоят қилган ва бехосдан вафот этган. 

Талбаков шу йилнинг июнь ойида мамлакат парламентига депутат сифатида сайланган эди. У 1983 йилда сиёсатга кириб келган. 2006 йилда коммунистлар томонидан мамлакат президентлигига номзод сифатида кўрсатилган. 

Сёсатчи пойтахтдаги Сари Осиё қабристонига дафн этилиши хабар қилинмоқда.

 

Top