Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:54 / 18.12.2016
4867
1 дақиқада ўқилади
«Челси» клуб рекордини янгилади
«Челси» АПЛ доирасидаги 17-тур учрашувида «Кристал Пэлас» устидан ғалаба (1:0) қозонди.
Бу жамоанинг жорий мавсумда қўлга киритган кетма-кет 11-ғалабаси бўлди. Натижада жамоа 2009 йилнинг сентябрида қайд этган натижасини такрорлади.
«Кўклар» бош мураббийи Антонио Конте эса премьер-лига мураббийлари ичида дебют мавсумидаёқ 17 учрашувда 14та ғалаба қозонган илк мураббийга айланди.
17 турдан кейин «Челси» «Ливерпуль» ва «Арсенал»ни битта кўп учрашув ўтказган ҳолда 9 очкога ортда қолдириб кетмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш