Жаҳон | 16:05 / 18.12.2016
73396
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг фақир давлат президенти

Суратда қишлоқда яшовчи оддий нафақахўр эмас, Лотин Америкасидаги иқтисодий томондан энг ривожланган мамлакатлардан бири бўлмиш Уругвайни 2010-2015 йилларда бошқарган президент ўз уйидаги ошхонасида тасвирланган.

Хосе Альберто Мухика Кордано – Уругвайнинг собиқ президенти. Унинг турмуш тарзи дунё етакчиларининг ҳаёт тарзига мутлақо ўхшамайди. 78 ёшли Эль-Пепе (маҳаллий аҳоли унга шундай ном берган) президентлик маошининг деярли барчасини хайрия ишларига сарфлаган ва бу уни дунёнинг энг камбағал ёхуд энг сахий президентга айлантирган. 

Уругвай президенти ҳар ой 263 000 песо (9 229 АҚШ доллари) ишлаб топган. У 26 300 песони ўзига қолдириб, қолганини хайрия ишларига йўналтирган. 

Президент шоҳона уйлардан воз кечиб, қишлоқдаги кичик уйда истиқомат қилиб келади. У кўчадаги қудуқдан сув олади ва рафиқаси билан ўз томорқасида гул етиштиради. 

Хосе Мухика партизанлар ҳаракати иштирокчиси бўлган, бир неча жароҳатлар олган, умрининг 14 йилини ҳарбий қамоқхоналарда ўтказган. Мухиконинг президентлик давридаги энг йирик хариди - 1987 йилда ишлаб чиқарилган, 1945 долларлик «Фольксваген Жук» автомобили. 

Мавзуга оид