Индонезия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли транспорт самолёти Папуа вилоятида ҳарбий манёвр амалга ошириш чоғида қулаб тушди ва бортда бўлган 13 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Мамлакат қидирув-қутқарув хизмати раҳбари маълумотига кўра, Тимика шаҳридан учган С-130 Hercules самолёти Вамен шаҳри яқинидаги тоғларга бориб урилган. Қурбон бўлганларнинг жасадлари Ваменга етказилган.
Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабарида қайд этилишича, ҳалокат сабаби ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши мумкин. Агентлик маълумотига кўра, самолёт Вамен шаҳрига озиқ-овқат захиралари элтаётганди.











