Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти 78 нафар маҳбусни афв этди
Фото: Google image
АҚШ президенти Барак Обама 78 кишини афв этишга қарор қилди. Шунингдек, 153 нафар маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берган.
Ушбу шахсларнинг барчаси гиёҳванд моддаларни сақлаш, харид қилиш ёки тарқатиш билан боғлиқ моддалар бўйича озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг баъзилари эса қўлга олиш вақтида қуролланган ҳам бўлган. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, президент бу борада ўзига хос рекорд ўрнатди – у бир буйруқ билан 231 маҳбусга ёрдам берди.
Обама давлат раҳбари сифатида ҳаммаси бўлиб 148 кишини афв этиб, 1176 маҳбуснинг жазо муддатини қисқартирган. Уларнинг аксарияти умрбод озодликдан маҳрум этилганди.
Мавзуга оид
23:12 / 21.04.2026
Трамп: Эрон билан сулҳ узайтирилмайди, ҳаво зарбалари қайта бошланади
10:45 / 21.04.2026
Трамп Эрон билан янги келишувга умид қилмоқда
08:49 / 21.04.2026
Оқ уйда янги кадрлар инқирози: яна бир вазир истеъфога чиқди
23:37 / 20.04.2026