Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласига илонлар ин қургани маълум бўлди
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Фазогир маҳалласидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро Озода Диёрованинг уйидан икки бора илон чиқди. 1news.uz’нинг “Ҳуррият” нашрига асосан ёзишича, норасида фарзандини катта қилаётган аёл ҳожатхонадан чиққан илонларни ўлдиришга муваффақ бўлган. Хавфли жониворлар кўп қаватли уйнинг сув босган ертўласига ин қургани айтилмоқда.
Хабарда “Ертўлага кирарканмиз, бир қарашдаёқ муаммонинг моҳиятини англадик. Ҳаммаёқ захлаб кетган. Узун ва қоронғи йўлаклардан юрарканмиз, ахлату балчиққа дуч келамиз… Бундай аҳволни кўриб, бу манзилга ҳадемай тимсоҳлар ҳам “ташриф буюрса” ажаб эмас деган фикрга келдик!” дея газета сўзларидан иқтибос келтирилади.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида кўп қаватли уйнинг иситиш тизими ҳам яхши ишламаслиги аниқлангани айтилган.
Мавзуга оид
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
14:57 / 02.06.2026