Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Карловнинг ўлимида АҚШда яшаётган мухолифатчини айблади
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали мулоқотда турк мухолиф имоми Фатҳулла Гуленни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг қотиллигида айбдор деб атади. Бу ҳақдаги Анқарадаги дипломатик манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Бизнинг ҳозир Москвада бўлган вазиримиз Керри билан телефон суҳбати ўтказди. Чавушўғлу унга айтгандек, Россия ва Туркия бу ҳужум ортида FETO турганини билади. У шунингдек Керрини Сурия бўйича Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашуви натижаларидан хабардор қилди", деб айтди манба.
Карлов 19 декабрда Анқарада фотокўргазма очилиши вақтида ўлдирилди.
Мавзуга оид
21:12 / 23.05.2025
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди
18:46 / 15.08.2023
Туркияда Россия элчиси Карловнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс ушланди
21:25 / 09.03.2021
Туркияда Россия элчисининг ўлдирилишига алоқадор кишиларга суд ҳукми чиқарилди
14:37 / 12.02.2019