Нью-Йоркнинг қорга бурканган кўчаларидан Хитой ва Уирралнинг сокин денгиз манзараларигача – буларнинг барчаси Travel Photographer of the Year мукофотининг 2016 йилги ғолиблари фотосуратлари. Улар 2017 йилнинг 18 май – 30 июнь кунлари давомида Hull UK City of Culture кўргазмасида намойиш этилади.

Жоэль Сантос, Португалия. Ғолиб, «Трэвел-фотосуратчи 2016» номинацияси 
Кўлдаги балиқчи. Босумтви, Ашанти, Гана. Анъаналарга кўра, балиқ овлаш учун фақатгина ёғочли «падаус» таёқлари ишлатилиши лозим: уларнинг қадимий авлодлари айнан шу усул билан  балиқ овлашган.

Жоэль Сантос, Португалия. Ғолиб, «Тревел-фотосуратчи 2016» номинацияси
Ушбу сурат осмондан олинган бўлиб, Эрта Але вулқони ичини аниқ кўрсатиб берган. Вулқон эса маҳаллий афар тилида «Чекувчи тоғ» маъносини бериб, у Эфиопиядаги Данакиль саҳросида жойлашган.

Анкит Умар, Ҳиндистон. Ғолиб, «Ёш тревел-фотосуратчи (14 ва ундан кичик ёшдаги)» номинацияси
Танзаниядаги қизил ғозлар бўлган Натрон кўли ортидаги Ленгаи тоғи чўққиси. 

Майкл Палаццо, Италия. Ғолиб, «Шаҳарлар: архитектура ва макон» номинацияси
«Жонас қорли пўртанаси вақтидаги сайр давомида Нью-Йоркдаги Флэтайрон-билдинг биносини кучли бўрон фонида суратга олишга муваффақ бўлдим».

Биран Чао, Хитой. Ғолиб, «Шакл берувчи ёруғлик» номинацияси
Хитойнинг Сэчуань вилоятидаги Гуанси шаҳри яқинида жойлашган Бэю тоғи ҳар куни роҳиблар томонидан айланиб ўтилади.