Ўтган 12 ой бутун дунё бўйлаб жуда ҳам қизиқ воқеаларга бой бўлди. Биз Олимпия ўйинларидаги янги спорт ғалабалари, Украина ва Суриядаги можаролар, буюк давлатлардан бирининг сиёсати ўзгараётгани ҳамда Европа иттифоқидаги тушунарсиз ҳолатларга гувоҳ бўлдик. Қуйида ўтган давр мобайнида рўй берган энг қизиқарли ҳодисалардан олинган ўнта фотосуратни тақдим этамиз. Улардан 2016 йил ҳақида тўлақонли тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Узоқ кутилган Оскар

Леонардо Ди Каприо ўзининг илк Оскар мукофотини қўлга киритди. Актёрга у Гонсалес Иньярритунинг «Омон қолган» драмасидаги роль учун топширилди.
Байрамдаги тўй

Хитой олимпия терма жамоаси аъзоси Хэ Цзы Риодаги мукофотларни топшириш маросимидан сўнг турмуш қуриш таклифини олди. Қиз сузиш устаси Цинь Кайга ижобий жавоб қайтарган.
Махлуқ

АҚШ президенти Барак Обама ва биринчи хоним Мишель Обама болаларнинг «Махлуқлар яшайдиган жой» китобини ўқишмоқда. Бу Оқ уйда Пасха байрами муносабати билан ташкил этилган болаларнинг ҳар йилги анъанавий йиғилишида рўй берди.
Олтин Мао

Мао Цзэдуннинг 36 метрли ҳайкали Хитойнинг Тунсюй вилоятилик амалдорлар буйруғига кўра пайдо бўлди. Бироқ у бир неча кун ўтиб йўқ бўлиб қолган.
Икар

Американинг F-22 Raptor учувчиси фотосуратчи объективига тикилиб турганга ўхшайди. Аслида эса у ҳавода ёқилғи қуйиш каби мураккаб амалиётга тайёргарлик кўрмоқда.

















