Жаҳон | 18:53 / 22.12.2016
8899
1 дақиқада ўқилади

Махсус хизматлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълумотини тобора кўпроқ талаб қилмоқда

Фото: Google image

Бутун дунёдаги давлат маҳкамаларининг Facebook фойдаланувчилари маълумотларидан фойдаланиш ҳақидаги расмий талаби миқдори 2016 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилга қараганда 27 фоизга ошиб, 59 229 ни ташкил этди. Бу ҳақда компания хабар берган.

Ижтимоий тармоққа кўпроқ АҚШ махсус хизмати мурожаат қилди. Америка давлат тузилмалари сўровининг 56 фоизи фойдаланувчиларга улар билан махсус хизматлар қизиқаётгани ҳақидаги маълумотни беришни тақиқлаш билан боғлиқ. Маҳаллий қонунчилик бузилиши сабаб ахборот контентига киришни чеклаш биринчи ярим йилликда 83,3 фоизга тушиб кетди.

Аввалроқ, Google ўтган йилнинг иккинчи ярим йиллигида давлат органларидан фойдаланувчиларнинг шахсий саҳифаларига тегишли бўлган 40 мингта сўров олишгани ҳақида маълум қилганди.
 

Мавзуга оид