Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинди
Фото: Uzdaily
Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш бўйича чоралар дастури қабул қилинди. Дастур, Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz сайти республика молия вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Қарор чарм-пойабзал саноатини модернизация ва диверсификация қилиш, экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ҳажми ва турини кенгайтириш, шу мақсадда хорижий сармояларни жалб қилиш, саноат тузилмаларини қайта ташкил этишни назарда тутади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2016-2020 йилларда Ўзбекистон 1,683 млрд долларлик мазкур саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Хусусан, дастур доирасида Ўзбекистондаги корхоналар 29,15 минг жуфт пойабзал, 2,99 млрд. кв. дм қайта ишланган чарм, 35,6 млн долларлик чарм-галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Шунингдек, белгиланган давр мобайнида, жами қиймати 76,5 млн долларлик 59та лойиҳа амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026