Жаҳон | 16:39 / 23.12.2016
9487
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги савдо марказида хитойлик ишбилармоннинг жасади топилди

Фото: Иллюстратив сурат

Москва шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган савдо марказида хитойлик ишбилармоннинг жасади топилди. Россия Федерацияси Тергов Комиссияси бош бошқармасининг Москва шаҳри вакили Юлия Иванованинг ТАСС агентлигига хабар беришича, мазкур воқеа юзасидан тергов органлари текширув ишларини бошлаб юборишган. 

Иванованинг сўзларига кўра, куни кеча Тихорецкий бульваридаги савдо марказидан хитойлик ишбилармоннинг  жасади топилган. Ишбилармон бу ердаги идорани ижарага олган бўлган. 

"Эркакнинг жасади топилганидан кейин тергов олди текшируви бошланди, содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганишга йўналтирилган текширув тадбирлари ўтказилмоқда. Текширув натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинади", - деди Иванова. 

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба маълумотига кўра, гап Москвада тадбиркорлик билан шуғулланган ХХР фуқароси ҳақида кетмоқда. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид