Жаҳон | 18:15 / 23.12.2016
19618
1 дақиқада ўқилади

Москванинг собиқ мэри клиник ўлим ҳолатига тушди

Москва шаҳрининг собиқ мэри Юрий Лужков шошилинч равишда шифохонага ётқизилди. Шифокорлар уни клиник ўлим ҳолатидан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги хабар берди.

Лужковнинг матбуот котиби Геннадий Теребков эса клиник ўлим ҳолати ҳақидаги хабарни тасдиқламади.

"Ҳеч қандай фавқулодда ҳолат бўлмади. Мен Юрий Михайлович билан гаплашдим", деган у.

80 ёшда бўлган Лужков кутубхонада ҳушидан кетган.

Мавзуга оид