Путин: Трампнинг ғалабасига биздан бошқа ҳеч ким ишонмаганди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп америка жамияти кайфиятини яхши ҳис этди ва бу унга сайловларда ғалаба қозониш имконини берди. У охиригача кураш олиб борди, гарчи биздан бошқа ҳеч ким унинг ғалабасига ишонмаганди, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин.
АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама эса мамлакатнинг собиқ раҳбари республикачи Рональд Рейган унинг қанча тарафдорлари РФ президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаётганини билганида “гўрида тик турарди” дея айтиб ўтди. У тадқиқот натижалари ҳам келтирган – сайловчи-республикачиларнинг 37 фоизи Путинни қўллаб-қувватламоқда.
“Ўйлашимча, (Рональд) Рейган унинг партияси вакиллари ҳамма ерда ғалаба қозонганидан хурсанд бўларди. Сайланган президент учун ҳам қувонарди. У жамиятнинг кайфиятини яхши ҳис этди. Гарчи, биздан бошқа ҳеч ким унинг ғалабасига ишонмаганди”, - деди Путин катта матбуот анжуманида.
“Америкалик сайловчиларнинг кўп қисми Россия президентини қўллаб-қувватлаётгани эса америка халқининг аксарият қисмида дунё қандай ўрнатилиши лозимлиги ҳақида аниқ тушунча борлигидан далолат беради”, - дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, “бизнинг анъанавий қадриятлар борасидаги қарашларимизни ёқтираётган кишиларнинг борлиги жуда яхши”. “Сабаби бу Россия ва АҚШ каби кучли мамлакатлар ўртасида муносабатларни яхшилашга ўзига хос кўмак беради”, - дея маълум қилди у.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024