Россия президенти АҚШдаги сайловлар вақтида содир этилган киберҳужумлар борасида фикрини айтди
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Барак Обама билан АҚШ президенти сайловлари вақтида хакерлик ҳужумлари борасида "қизил телефон" орқали гаплашгани ҳақида NBC телеканали берган маълумотга изоҳ бериб, у ҳеч қачон "бирга бир" гаплашган суҳбатларининг мазмунини ошкор қилмаслигини айтди.
Путин "ютқазган томон ҳамиша айбдор қидиришини" таъкидлаб ўтди. У АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг қайси давлатдан хакерлик ҳужуми уюштирилганини билишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги фикрига қўшилишини айтди.
Россия президенти АҚШ Демократик партияси штабига хакерлик ҳужуми билан боғлиқ вазиятда асосийси – бу "жамоатчилик фикрига тақдим қилган маълумотнинг моҳиятидир", деди. Унинг фикрича, "хакерлар ҳақиқатни кўрсатишган".
Аввалроқ Барак Обама октябрда Москва ва Вашингтон ўртасидаги махфий линия ҳисобланувчи "қизил телефон" орқали Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувидан огоҳлантириш учун фойдалангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:59
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
19:46 / 06.11.2024
Путиннинг АҚШ президентлик сайлови натижаларига муносабати маълум қилинди
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
11:20 / 30.10.2024