Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп вакили АҚШ сайланган президентининг ядро салоҳияти ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
АҚШ сайланган президентининг вакили Жейсон Миллернинг айтишича, Дональд Трампнинг АҚШ ядро салоҳиятини янада кучайтириш ҳақидаги сўзларини нотўғри тушунишган. Унинг сўзларига кўра, Трамп бу билан ядро қуролини тарқатмаслик, айниқса, террорчи ташкилотлар ихтиёрига тушиб қолмаслиги бўйича мавжуд чораларни давом эттириш зарурлигини назарда тутган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.
«Бу сўзлар ядровий қуроллар тарқалишига оид таҳдидлар билан боғлиқ бўлган. Трамп сўзлари, айниқса, террорчилик ташкилотлари ва беқарор ҳамда фирибгар тузумларга оиддир», - деган Миллер журналистлар билан учрашувида.
22 декабрь куни Дональд Трамп Twitter саҳифасида, «дунё ядро қуролига нисбатан қарашини ўзгартирмас экан», Қўшма Штатлар ўз ядро салоҳиятини кучайтириши лозим деган фикрларни ёзган эди.
Мавзуга оид
07:21
Иммигрант трак ҳайдовчиларни чеклаб, америкалик фахрийларга алмаштирамиз – Трамп
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026