Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ҳукмрон партияси парчаланиб кетди
Фото: ria.ru
Жанубий Кореянинг ҳукмрон "Сенури" партияси сафини президент импичментини қўллаб-қувватлаганлар тарк этади. Бу ҳақда, Киодо агентлиги партия раҳбариятидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Янги пайдо бўладиган партия "Ислоҳотлар янги консерватив партияси" деб номланади. Унинг ташкил этилиши борасида расман 20 январга яқин маълум қилинади.
Ҳукмрон партиясининг парчаланишига мамлакат президенти Пак Кин Хе аралашиб қолган коррупция можароси сабаб бўлди. 9 декабрда бўлиб ўтган парламент мажлисида президентга импичмент қўллаш масаласи овозга қўйилган, унда президент партияси ҳисобланган сиёсий ташкилот аъзоларидан айримлари бу ҳужжатни маъқуллаган эди.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026