Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган иншоотларда янги корхоналар ташкил этилади
2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган бино ва иншоотларда 4400 дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади. Бу ҳақда Республика Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналар тузилмасини қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштириш мўлжалланган 2017-2018 йиллардаги чора-тадбирлар дастурида зарар келтириб ишлаётган, фаолият юритмаётган қувватларни қайта молиялаштириш, шунингдек, бўш ётган ва қурилиши тугалланмаган иншоотларда 4,4 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш кўзда тутилган.
2016 йили камрентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш дастури натижасида 99 субъектда ер майдонини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган қувватларни консервациялаш ўтказилган. Банк қарздорлиги реструктуризация қилиниб, ишлаб чиқаришни модернизация ва технологик янгилаш жараёнлари ўтказилган.
Бунинг натижасида 2015 йилда зарар кўриб ишлаган ушбу корхоналар 2016 йил январь-сентябрь ойларида 54 миллиард сўм фойда кўрди. Матбуот анжуманида маълум қилинганидек, 2017 йилда машинасозлик, электротехника, қурилиш, оғир саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол молларини ишлаб чиқариш соҳаларида ишлар давом эттирилади.
2016 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида корхоналар томонидан 28 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилган, 2 триллион 740 миллиард сўмдан ортиқ маблағдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилган, хизмат кўрсатилган.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
08:43 / 06.07.2026