Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда "миллий қорбобо" пайдо бўлди
Тошкент шаҳрида улкан қорбобо ўрнатилди. Баландлиги 14 метр атрофидаги бу Янги йил совғаси Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасида,
Murad Buildings барпо этган "Уч ният" бинолари олдида қўр солиб турибди.
"Қор ёғмаганидан ранжиш шарт эмас. Металлдан ҳам қорбобо ясаса бўлади. Қолаверса, у қуёш чиққанида эриб кетмайди", дея изоҳ берилган Murad Buildings томонидан.

Бу қорбобони ўрнатиш ғояси пайдо бўлиши биланоқ компания ходимлари тегишли ишларни бошлашган. Унинг қад ростлашига 3 кун вақт кетган.
Қорбобонинг бошига ўзбекча дўппи қўндирилган бўлиб, шаҳар аҳли уни "миллий қорбобо" деб атамоқда.



Мавзуга оид
13:59 / 07.05.2026
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
07:58 / 06.05.2026