АҚШда B-52 бомбардимончи самолётининг двигатели узилиб тушди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 стратегик бомбардимончи самолёти ўқув парвозини амалга ошираётган чоғда кутилмаган ҳодиса рўй берди. ҲҲК қўмондонлиги баёнотига кўра, самолётнинг двигатели Шимолий Дакота штатидаги Майнот базасидан 46 км шимоли-шарқда қанотидан тушиб кетган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодисадан жабрланганлар йўқ. Двигателидан маҳрум бўлган самолёт ерга ҳеч қандай талофатсиз қўнган. Ядро каллаклари ўрнатилган бомбаларни элта оладиган B-52 самолётига Pratt & Whitney компаниясида ишлаб чиқилган 8та турбовинтли двигатель ўрнатилган. Самолётнинг парвози чоғида, унинг бортида 5 кишидан иборат экипаж аъзолари бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари борилмоқда ҳамда ҳодиса сабаблари аниқланаяпти. Ерга қулаган двигатель топилган ва йиғиб олинган, деб ёзган Defense News ҳафталиги электрон нусхасида.
B-52 самолёти – Американинг энг кекса оғир, узоқ масофага уча оладиган бомбардимончи ҳаво лайнеридир. У 1955 йилдан бери ҳарбий мақсадларда фойдаланилади. Ҳозирда, АҚШ ҲҲК таркибида 76 та шу русумдаги самолёт мавжуд. Уларнинг ҳар бири 31,5 тонн қанотли ракеталар, бомба ва миналарни таший олади. Улар 2040 йилгача фойдаланилиши тахмин қилиняпти.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024