11:49 / 08.01.2017
6098

Кучли қор туфайли Ижевскдаги уйлардан бирининг томи ўпирилиб тушди

Россияда ёққан кучли қор туфайли Ижевскда жойлашган 4 қаватли уйлардан бирининг томи ўпирилиб тушди. Бу ҳақда РИА Новости республика фавқулодда вазиятлар хизматига асосланиб хабар берган.

Уйлардан бирининг томи ўпирилиши туфайли 33 киши истиқомат қиладиган 8 квартирада иссиқлик таъминоти узилган.

Кейинроқ иссиқлик таъминоти тикланган. Кун давомида томнинг зарарланган қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Top