Жаҳон | 17:01 / 08.01.2017
8493
1 дақиқада ўқилади

Қудусда юк машинаси орқали теракт содир этилди, қурбонлар бор

Қудусда Ницца ва Берлиндаги терактлар такрорланди.

Jerusalem Post хабарига кўра, Армон ха-Нацив туманида юк машинаси пиёдалар устига бостириб бориши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 15 киши жароҳатланган.

Улардан икки нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Маълум қилинишича, террорчи йўлдаги автобус ичидан йўловчилар чиқишини пойлаб турган ва сўнг улар устига бостириб борган.

Охирги маълумотларга кўра, полиция машина ҳайдовчисини отиб жароҳатлаган ва қўлга олган.

"Бу теракт", деган полиция вакили.

Ўтган йилнинг декабрь ойи ўртасида Берлинда худди шу кўринишда теракт содир этилганди – юк машинаси Рождество ярмаркасига йиғилган кишилар устига бостириб борган, натижада 12 киши ҳалок бўлган ва 50 киши жароҳатланганди. Террорчи воқеа жойидан қочиб кетган, 2 кун ўтиб у Миланда полиция билан отишма чоғида ўлдирилганди.

Худди шундай теракт ўтган йилнинг ёзида Франциянинг Ницца шаҳрида рўй берганди.

Мавзуга оид