Асл ва сохта нусхаларни фарқловчи смартфон тақдим этилди
CES 2017 кўргазмасида молекуляр датчик ўрнатилган илк смартфон намойиш этилди. Changhong H2 асл дорилар, қимматбаҳо тақинчоқлар ва бошқа буюмларни таркибига кўра сохталаридан фарқлаш хусусиятига эга. Бу ҳақида Phonearena нашри хабар берди.
Манбага кўра, смартфон молекуляр датчик базасидаги сканерга эга. У инфрақизил спектроскопия технологияси асосида ишлайди. Датчик предметга ёруғлик нурини йўналтириб, материал спектрига эга бўлади ва шунга кўра, унинг молекуляр даражадаги таркибини аниқлайди.
Смартфоннинг функциялари кўп. У материалнинг таъмини "ҳис қила олади" ва бу унга сохта буюмларни фарқлаш имконини беради. Уни ҳатто дўконлардаги қадоқланган маҳсулотлар таркибини ўрганиш учун ҳам қўллаш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар нитратсиз мевалар харид қилиш учун смартфондан фойдаланишни тавсия қилишди. Шунингдек датчик организмдаги ёғ миқдорини ҳам аниқлай олади. Бу эса спортчилар ва озишни мақсад қилган кишилар учун айни муддао.
Мазкур смартфонда дорилар, озиқ-овқат маҳсулотлари, қимматбаҳо тошларни ажратиш учун алоҳида иловалар мавжуд. Келгусида уларнинг сони янада ошади.
Changhong H2 смартфони 2017 йилнинг бошида Хитойда сотувга чиқади. Кейинчалик бошқа мамлакатлар дўконларида ҳам пайдо бўлади. Янги қурилманинг тахминий нархи - 400 АҚШ доллари.
Мавзуга оид
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024