Жаҳон | 16:11 / 10.01.2017
5490
1 дақиқада ўқилади
Германиянинг собиқ президенти Роман Ҳерцог вафот этди
Германия Федератив Республикасининг собиқ давлат раҳбари Роман Ҳерцог (Roman Herzog) 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда DPA агентлиги.
Ҳерцог 1994-1999 йилларда Германия президенти бўлган.
Роман Ҳерцог 1934 йил 5 апрелда дунёга келган. У мамлакатида юрист ва сиёсатчи сифатида танилган эди.
Роман Ҳерцог 1994 йилда ГФР президентлигига сайланди. 1996 йилда Ҳерцог миллий-социалистлар қурбонлари хотираси кунини нишонлаш ташаббуси билан чиқди. Унинг 1997 йилда ислоҳотлар ўтказишга доир Берлинда қилган маърузасига сиёсатчилар кўп бора мурожаат қилишади. 1999 йилда Ҳерцог иккинчи муддатга сайланиш имкониятидан воз кечиб, истеъфога чиққан эди.
Мавзуга оид
11:13
Германия шошилинч равишда Украинага бошқариладиган ракеталарни топширади
10:02
Сўров: Германиядаги сайловларда миграция ва иқтисодиёт асосий мавзуга айланди
14:41 / 09.01.2025
Декабр охирида Германияга дронларнинг оммавий учиб кириши кузатилди
16:22 / 08.01.2025