Картошканинг 52 млн йиллик "бобоси" топилди
Аргентинада 52 миллион йиллик икки қазилма ҳосили топилди. Топилма кўплаб замонавий ўсимликлар, шу жумладан картошка ва помидорнинг эволюциясини тушунишга ёрдам беради. Science журнали шу ҳақида маълумот берди.
Манбага кўра, ўсимлик итузумлар оиласига киради. Ҳозирда улар ҳамма ерда тарқалган, лекин уларнинг эрта тарихи ҳозирча номаълум - олимлар фақат бир нечтагина қазилма уруғини топишган. Топилма итузумлар оиласининг энг йириги ҳисобланган физалисларга мансуб. Физалисларнинг турларидан бири - сабзавот физалиси томатларга қариндош ҳисобланади ва Мексика ошхонасида қўлланилади. Топилмага кўра, физалис ва итузумлар аввалги маълумотлардан анча олдинроқ пайдо бўлган: сабзавот физалиси илгари 25 миллион йил аввал пайдо бўлгани тахмин қилинарди.
Тадқиқот ўтказилган ҳудудда 6 мингга яқин қазилма ўсимликлари топилган, бироқ уларнинг фақат иккитасигина физалисларга тегишли бўлган.
Мавзуга оид
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
10:33 / 02.11.2024