МРБ раҳбари: Обама “араб баҳори” давомида ғарбий демократияни ўрнатишга ҳаракат қилиб, жиддий хатога йўл қўйди
АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти “араб баҳори” давомида ғарбий демократияни ўрнатишга ҳаракат қилиб, жиддий хатога йўл қўйди. Бу ҳақда мамлакат Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан CNN телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ўйлашимча, Вашингтонда “араб баҳори” авторитар режимларни ағдариб ташлаши, шунингдек демократия фақатгина халқлар буни истасагина, гуллаб-яшнаши борасида асоссиз умидлар бўлган", - дея маълум қилди Бреннан 2011 йилда араб дунёсида рўй берган норозилик акциялари тўлқини ҳақида гапирар экан. Ўшанда Тунис, Миср ва Яманда амалдаги ҳукумат тўнтариб ташланган, Ливия ва Сурияда фуқаролик уруши бошланган, Жазоир, Ироқ, Марокаш, Уммон ва бошқа давлатларда оммавий норозилик намойишлари авж олганди. Маълум бўлишича, аслида у ерда "ўзларига, ўз қабиласи ёки гуруҳига озодлик" исташгани ошкор бўлди. "Ҳақиқий демократия у ердаги кўплаб халқлар ва маданиятларга мос келмади", - деди МРБ директори.
Шунингдек, унинг фикрича, Ироқдан америкалик қўшинларни олиб чиқиш ИШИД террорчилик гуруҳи пайдо бўлишига туртки берган омиллардан бири бўлди. "Мен бу сабаб бўлди, деб ўйламайман. Менимча, бу рўй берган ҳолатга туртки берган, холос. Сабаби биз у ерда йўқ эдик ва ҳарбий тайёргарлик ҳамда ёрдамни кўрсатиш имконидан мосуво бўлдик", - аниқлик киритди Бреннан.
"ИШИД Ироқ ва Сурияда бунчалик катта ҳудудларни эгаллаб олишини билганимизда эди... Биз бундай йўлни танламаган бўлардик", - тан олди у.
МРБ директори Сурияда қуролланган мухолифатни биринчи босқичда фаол равишда қўллаб-қувватлашдан воз кечилганда, қандай эҳтимолий вазият юзага келиши мумкинлиги борасида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди. "Эҳтимол. Ўшанда Сурия режими анча кучсиз эди", - деди у. "Бироқ мухолифатни кўр-кўрона қўллаб-қувватлаш ҳамда Сурияга қурол-яроғ етказиб бериш ҳозиргидан ҳам ёмон ҳолатга олиб келиши мумкин эди", - дея қўшимча қилди Бреннан.
Мавзуга оид
10:57 / 22.10.2020
АҚШ сайловлари: Обама Байденни илк марта оммавий тарзда қўллаб-қувватлади
16:22 / 07.10.2020
МРБ собиқ раҳбари Трампни АҚШ президенти сайлови учун энг катта таҳдид деб атади
22:17 / 11.11.2019
Оммавий намойишлар йили. Янги «араб баҳори» ва Эроннинг хавотири
23:03 / 05.08.2019