Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мультимиллиардер Баффет нонуштадан иқтисод қилишини тан олди
Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, Berkshire Hathaway сармоя компанияси раҳбари Уоррен Баффет фонд бозори тушиб кетганда McDonald's’даги нонушталаридан иқтисод қилади. У бу ҳақда “Уоррен Баффет бўлиш” номли ҳужжатли фильми трейлерида тан олди. Фильм HBO каналида 30 январь куни намойиш этилади.
«Бекон (тузланган ёки дудланган ёш чўчқа нимтаси), тухум ва пишлоқли МакМаффин 3,17 доллар туради. Лекин бозор пастласа, мен 2,95 долларли сэндвични харид қиламан», - деди миллиардер.
CNBC телеканали 2016 йилнинг ноябрида Баффетнинг бойлиги Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонгач, 11 миллиард долларга ортганини хабар қилганди.
Forbes эса Баффетнинг умумий давлатини 65,5 миллиард долларга баҳолаган. У бу кўрсаткич бўйича фақатгина Microsoft асосчиси Билл Гейтс (81 миллиард доллар) ва Amazon.com раҳбари Жефф Безосга (67 миллиард доллар) имкониятни бой бермоқда.
Мавзуга оид
17:24 / 05.02.2026
Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси уни Эпштейн файллари билан боғлиқ «саволларга жавоб бериш»га чақирди
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
19:54 / 10.12.2025
Аш-Шаръадан Билл Гейтс, Клинтонгача: Доҳа форуми қандай ўтди?
07:45 / 17.11.2025