АҚШ элчиси: Трамп ЕИнинг парчаланиш эҳтимолини қўллаб-қувватлайди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишидан кейинги ташкилотнинг парчаланиш эҳтимолини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри Американинг ЕИдаги элчиси Энтони Гарднерга асосланган ҳолда ёзмоқда. У яқинда ўз ваколатларини топширади.
"Европанинг парчаланишини қўллаб-қувватлаш билан биз ўз манфаатларимиз йўлида хизмат қила олишимизни ўйлаш мутлақ ахмоқликдир", - деган дипломат. "Brexit тарафдори бўлиш эса, биз учун ахмоқликнинг чўққисидир", - деб қўшимча қилган Гарднер.
Унинг сўзларига кўра, сайланган президент жамоаси аъзолари Буюк Британиядан сўнг, Европанинг қайси мамлакати Лондондан ўрнак олиши мумкинлигига қизиқмоқда. "Умуман, фақат битта савол берилди: "Кейин қайси давлат (ЕИдан) чиқади?", - деб қайд этган АҚШнинг ЕИдаги элчиси.
Трамп Brexit жараёнини қўллаб-қувватлашини яширмаган ва Бирлашган қироллик Мустақиллик партиясининг собиқ етакчиси (UKIP) Найжел Фаражни қадрлашини айтган эди. Айнан унинг ташвиқоти сабабли, Британия евроскептиклари ўтган йили июнь ойидаги референдумда ғалаба қозонган. Трампнинг сайловолди кампанияси чоғида ҳам Фараж бир неча маротаба АҚШга келган ва кейинчалик маълум бўлишича, АҚШнинг бўлғуси президенти билан тажрибасини ўртоқлашган.
2016 йил 23 июнда Буюк Британияда бўлиб ўтган референдумда овоз берган британияликларнинг 51,9 фоизи ЕИ таркибидан чиқиш ғоясини маъқуллаган эди. Шундан сўнг, Дэвид Кэмерон бош вазир лавозимидан истеъфо берган, унинг ўрнини Тереза Мэй эгаллаганди. У халқ иродасини бажаришга ваъда берган эди.
Мавзуга оид
13:14 / 25.12.2024
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
13:52 / 19.12.2024
ЕИ суди Дерипаска ва икки банкни санкциялар остида қолдирди
15:20 / 18.12.2024