Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Саратовдаги автоҳалокат жойидан олинган видео пайдо бўлди
Интернетда Россиянинг Саратов вилояти Петровский тумани ҳудудидаги йўллардан бирида Volvo юк машинаси ва Toyota минивэни иштирокида рўй берган автоҳалокат жойидан олинган видео пайдо бўлди.
Аввалроқ йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, уларнинг барчаси Россияга пул ишлагани кетаётган қирғизистонликлар эканлиги маълум қилинганди.
Интернетда жойлаштирилган роликда қутқарувчилар жасадларни вайроналар орасидан чиқариб олиш бўйича ишлар олиб боришаётгани тасвирланган.
ЙТҲ 15 январга ўтар кечаси Нижний Новгород — Саратов йўлида, Тарумовка қишлоғи яқинида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Айбдор ҳайдовчи ушланган.
Петровский тумани раҳбари Денис Фадеевнинг маълум қилишича, ҳайдовчи рул ортида ухлаб қолган бўлиши мумкин. Унинг айтишича, йўл музламаган ва қордан тозаланган ҳолда бўлган.
Мавзуга оид
17:35
Хоразмда қаҳвахонага бостириб кирган Cobalt воқеаси: 2 киши жиддий жароҳатлангани маълум бўлди
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026