25 ёшли аёл ўз ўқувчиси билан жинсий алоқа қилгани учун 10 йилга қамалди
25 ёшли америкалик Александрия Вера судда 2015 йил ноябридан 13 ёшли ўқувчиси билан ишқий муносабатларда бўлганини тан олди. Ўрта синфлар ўқитувчиси бўлган Верага ҳомиладор бўлиб қолгани ҳам, ўқувчиси оиласининг қўллаб-қувватлови ҳам ёрдам бермади – у бу қилмиши учун 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу воқеани The Washington Post нашри сўзлаб берди.
Хьюстондаги ўрта мактабнинг 8-синф ўқитувчиси бўлган Вера 2016 йил июнда ҳибсга олинган. Унга ёш бола устидан узоқ давом этган жинсий зўравонлик қилиш айби қўйилди. Вера бу модда бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин эди, бироқ у айбига иқрор бўлгани сабабли унинг қамоқ жазоси 30 йилга қисқарган.
Веранинг айтишича, у ёш машъуғини 2015 йилда ёзги мактабда учратиб қолган. Аёл боланинг илтифот кўрсатишларини узоқ вақт эътиборсиз қолдириб келган, бироқ кузда у билан учрашувга чиқишга рози бўлган, шундан кейин улар орасида ишқий муносабатлар юзага келган. Қизнинг айтишича, унинг оиласи бу ишқий муносабатларни маъқуллаган.
Терговнинг таъкидлашича, Вера ўз машъуғининг оиласига ғамхўрлик қилган, уларга озиқ-овқатлар харид қилган, уларнинг қарзларини тўлаб берган ва болани отаси билан бирга уйига олиб келиб юрган. Қўшниларга эса гўёки боланинг отаси билан муносабатда экандек кўринган, болани эса укаси деб атаган. Бироқ Веранинг 6 ёшли қизи асл вазиятдан хабардор бўлган ва болани "дада" деб атаб юрган.
Тергов 2016 йил бошида мактаб директори полицияга мурожаат қилгандан кейин бошланган. Веранинг айтишича, айнан шу вақтларда у ўқувчисидан ҳомиладор бўлиб қолган. Боланинг оиласи уни қўллаб-қувватлаган, бироқ ижтимоий хизматда сўроқ қилингандан кейин ҳомилани олдириб ташлаган.
Тергов аёл узоқ вақт ён-атрофдагиларни алдаб келганини важ қилган. Судда ўқитувчи болаларга хавф солмаса-да, бу ҳукм билан жамиятга сигнал бериб, ўқитувчилар ўқувчилари билан ишқий муносабатларга киришмаслиги кераклигини кўрсатиб қўйишга қарор қилинган.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024