Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонадаги музокараларга Суриядан кимлар келиши маълум қилинди
“Сурия озодлик армияси” (СОА) миллий хавфсизлиги раҳбари генерал Али Мамлюк ва унинг ўринбосари Остонадаги музокараларда иштирок этади. Улар ҳукумат делегацияси таркибида бўлади, деб хабар бермоқда Sputnik вазиятдан бохабар манбага асосан.
Манбанинг маълум қилишича, Дамашқ делегацияси таркибига, шунингдек, Сурия армиясининг икки зобити ҳам киради.
Кеча эса ҳукумат делегациясига Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар ал-Жаафари бошчилик қилиши маълум бўлди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Тоййиб Эрдўған билан Суриядаги можарода иштирок этаётган томонларни Остонада ташкиллаштириладиган тинч музокаралар жараёнида иштирок этишга таклиф қилиш борасида келишиб олгани хабар қилинганди. Путиннинг сўзларига кўра, бу учрашув Женева музокараларини тўлдириши лозим.
Учрашув Остонада 23 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026