Швеция аҳолиси 10 миллиондан ошди
Швеция Марказий статистика бюроси сўнгги йилларда мамлакат аҳолиси сезиларли ўсгани ва 20 январда бу кўрсаткич 10 миллион кишидан ошгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида сўз юритилган.
«20 январь аҳоли статистика борасида тарихий кун ҳисобланади. Швецияда рўйхатга олинган аҳоли сони илк маротаба 10 млндан ошди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, сўнгги бир неча йилларда қайд этилаётган аҳоли сонининг ўсишига, мамлакатга кўчиб келаётганлар сони кетаётганлар сонидан кўп бўлгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, туғилиш ва ўлим ҳолатлари ўртасидаги ижобий фарқ ҳам таъсир кўрсатган.
«Биз ўн миллионинчи фуқаронинг шахсини аниқ билмаймиз. Бу янги туғилган чақалоқ ёки рўйхатдан ўтган муҳожир бўлиши мумкин», — деб қайд этишган бюрода.
Швеция статистика идораларига кўра, Швеция 2024 йилда 11 млн киши истиқомат қиладиган мамлакатга айланади.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024