Гамбиянинг собиқ президенти истеъфога кетишга рози бўлди
Гамбиянинг янги президенти маслаҳатчиси Маи Аҳмад Фатий собиқ президент Яҳё Жамме истеъфога кетишга ва мамлакатни тарк этишга рози бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
18 январда Гамбия парламенти 19 январда ҳокимиятни янги сайланган президент Адам Барроуга топшириши керак бўлган собиқ президентнинг ваколатларини узайтирганди. 19 январда Барроу Гамбиянинг Сенегалдаги элчихонасида янги лавозимига киришганди. 20 январга ўтар кечаси Сенегал ҳарбийлари Гамбияга қўшин олиб киришганларини маълум қилишган. Операция Жаммега Барроуга тинчлик билан ҳокимиятни топширишга имкон бериш учун 20 январь тушликкача тўхтатиб турилган. Шу билан бирга, агар Жамме шунда ҳам ўз лавозимини тарк этмаса, у куч билан тўнтарилиб ташланиши айтилганди.
Мавзуга оид
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
22:01 / 19.03.2024
Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
23:44 / 08.01.2024