Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй сайтидан Обама вақтидаги маълумотлар ўчириб ташланди
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп инаугурациясидан кейин президентнинг расмий сайтидан Барак Обама президентлиги вақтида чоп этилган маълумотлар ўчириб ташланди.
Трамп 20 январда маҳаллий вақт билан соат 12.00да ўз лавозимига киришди ва бир неча дақиқадан кейин Оқ уй сайтида янги маъмуриятнинг ташқи сиёсат, энергетика, мудофаа, ҳуқуқ-тартибот, иқтисодиёт соҳаларидаги ҳаракатлар дастури пайдо бўлди.
Бир вақтнинг ўзида сайтнинг барча қолган бўлимлари ҳам янгиланди, сайтнинг структураси ва стили аввалгидек қолди. Бўлимларнинг аксариятида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ уларда Трамп ва вице-президент Майк Пенс ва уларнинг рафиқалари ҳақида маълумот чоп этилган.
Обама раҳбарлиги вақтидаги маълумотлар билан бирга экологияни ҳимоя қилиш ва жинсий озчиликлар масалаларига бағишланган бўлимлар ҳам ўчириб ташланган.
Трамп аввалги нутқларида иқлимнинг ўзгариши билан курашиш дастурлари ҳақида гумон билан гапирган.
Мавзуга оид
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026