Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мельбурнда автомобилнинг пиёдаларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишигача ошди
Австралиянинг Мельбурн шаҳри марказида автомобилнинг пиёдаларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишигача етди. Бу ҳақда Австралия полицияси маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Фожианинг 5-қурбони уч ойлик бола бўлди, у воқеадан икки кун ўтиб ҳалок бўлди. Яна 20 киши жиддий жароҳатланган.
Таъкидланишича, 26 ёшли ҳайдовчининг пиёдаларни босиб кетиши террорчилик билан боғланмаган. Ҳайдовчи ушланиши вақтида қўлидан яраланган. Унга жарроҳлик операцияси талаб қилинган.
Бунгача воқеа оқибатида 2 эркак, аёл ва 10 ёшли қизча ҳалок бўлганди. Полицияда қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026