Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 минг долларни сотган валютафурушлар ушланди
Фото: Vice.com
Орамизда ҳаётнинг моҳиятини фақат пулдан иборат, деб ҳисоблайдиган кимсалар борки, улар ўзига қолса ҳар нарсани шу қаричда ўлчайди. Бироқ бу ўлчов билан узоққа бориш имконсиз эканини тушунавермайди. Тушунганида эса... Ноқонуний валюта олди-сотдисини ўзига касб қилганлар ҳам шу тоифа инсонлардандир. Боиси, валютафурушлар қилаётган ишларини жиноят эканини билсаларда-да, бу йўлни тарк этишни истамайдилар.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент органлари томонидан бу каби ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига барҳам бериш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сариосиё туманидаги “Буйрапуш” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда Абдуҳаким Ҳасанов, Саманбек Норчаев ва Абдуолим Хидиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаролар О.Шамилов ва Н.Дўсматовга 10 500 АҚШ долларини 68 млн. 775 минг сўмга сотган вақтида ушланди.
Айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мавзуга оид
22:27 / 30.03.2026
Март ойида сўм курси қандай ўзгарди?
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
08:35 / 22.03.2026
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
08:04 / 19.03.2026