Тошкентда 2017 йилда йўлкира ҳақи оширилмайди
“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси жорий йилда жамоат транспорти йўлкира ҳақини ошириш режалаштирмаяпти, деб хабар берди акциядорлик компания бошқарув раиси Отабек Содиқов. Бу ҳақда “Спутник” маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания фаолияти самарадорлигини ошириш, харажатларни оптимизация қилиш натижасида нархлар олдинги даражада қолдирилган.
“Солиқлар ва ёнилғи нархи ошишига қарамасдан, биз бугунги кунда жорий йилда йўлкира ҳақини ошириш режалари йўқлигини айтишимиз мумкин”, - деб таъкидлаб ўтди Содиқов.
Маълумот учун, Тошкент жамоат транспортида йўлкира ҳақи ўтган йилнинг 1 апрель куни оширилганди. Ўшанда нархлар 20 фоизга ошган. Одатда, пойтахт маъмурияти жамоат транспорти йўл ҳақини 1 апрелдан оширади. Шу билан бир қаторда, 2015 йилда нархлар оширилмаган эди.
Яқин йиллар давомида эса пойтахт жамоат транспорти тизими жиддий равишда ўзгартирилиши белгиланган. Шу тариқа, Тошкентда 80та янги йўналиш ташкил қилиш ва самарасиз йўналишларни ўзгартириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:17
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
11:49 / 06.11.2024